Abstract:
СЮЕга чалинган беморларда темир танкислигига олиб келувчи омиллар ичида
рационал овқатланмаслик ва протеинурия ҳисобига ривожланган кахексия, малобсорбция синдроми, ЮИК билан оғриганлар томонидан ацетилсалицилат кислотасини профилактика максадида мунтазам қўлланилиши каби ҳолатлар етакчи ўрин тутади. Улардаги оғир гемодинамик ўзгаришлар ошқозон-ичак тизимининг секретор ва абсорбцион фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва окибатда озиқ-овкат маҳсулотларини (оқсил, ёғ, углевод), жумладан, темир моддасини ичакдан
сўрилиши бузилади.