Abstract:
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Аллергия тўғрисидаги илк маълумотлар эрамиздан тўрт аср аввал тасвирланганига қарамай, шу кунга қадар долзарблигича қолмоқда. Аллергик касалликлар ЖССТ томонидан тиббий-ижтимоий муаммо деб эътироф этилган ва бутун дунёда ўсиш тенденциясига эга. «....аммо шунга қарамай, ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам аллергик касалликлар билан хасталанган беморларга тўлиқ ёрдам кўрсатиш бугунги кундаги долзарб муаммолардан биридир...»1.