Abstract:
Тошкент вилояти аҳолиси орасида ишлаб чиқариш травматизми билан боғлиқ ўлим ҳолатларини ўрганиш ва статистик таҳлил қилиш йўли билан унга суд-тиббий баҳо бериш. Материал ва усуллар. Ишлаб чиқариш травматизми билан боғлиқ ўлим холатларини ўрганиш мақсадида РСТЭИАМ Тошкент вилоят филиалининг 2017-2021 йилларда мурда текширувига оид эксперт хулоса-лари таҳлил қилинди. Натижалар. Тошкент вило-ятининг саноати ривожланган ҳудудлари аҳолиси орасида охирги 5 йил давомида ишлаб чиқариш травматизми билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг таҳлилига асосан, эркакларда ўлим ҳолати аёл-ларга нисбатан кўп (92,4%) эканлиги, 18-30 ёш ора-лиғида (34,8%) ва 30-40 ёш (28,8%) бўлган шах-сларда ўлим кўрсатгичи нисбатан юқорилиги, қиш (25,9%) ва ёз (34,8%) фаслларида, хафтани чор-шанба (16,7%) ва жума (21,2%) кунларида ҳамда суткани кундузги қисмида (84,8%) ўлим ҳолатлари кўп қайд этилганлиги аниқланди.