Abstract:
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар аҳо-лиси орасида миокард инфаркти билан боғлиқ ўлим ҳолатларини ўрганиш ва статистик таҳлил қилиш йўли билан унга суд-тиббий баҳо бериш. Материал-лар ва усуллар. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар аҳолиси орасида миокард инфарктидан ўлим ҳо-латлари кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида, РСТЭИАМ Toшкент вилоят филиалини Олмалиқ шаҳар суд-тиббий экспертиза бўлимида 2016-2020 йилларда мурда текширувига оид тузилган эксперт хулосалари таҳлил қилинди. Натижалар. Олмалиқ шаҳар аҳолиси орасида 2016-2020 йиллар давомида миокард инфарктидан ўлим ҳолатлари таҳлилига кўра, эркакларда ҳамда 40-50 ва 50-60 ёш оралиғида ўлим ҳолати кўп бўлганлиги, баҳор ва ёз мавсумла-рида ўлим кўрсаткичи ўсиб борганлиги аниқланди. Шунингдек, 2016-2018 йилларда 20-30 ёшдаги эркаклар орасида ўлим миокард инфарктидан юз берганлиги қайд этилди.