Abstract:
COVID-19, бошқа оғир вирусли респиратор юқумли касалликлардан фарқ қилган ҳолда, протромботик инфекцион касаллик бўлиб, унинг уникал белгиларидан бири тарқалган ўпка микротромбозидир. Ушбу мақолада антикоагулянт терапия таъсир механизмлари, енгил кечувчи COVID-19 да ѐки бемор билан контакт бўлган одамларда антикоагулянт терапия хусусиятлари, амбулатор ва стационар шароитда антикоагулянт терапия тактикалари, тромбоз кузатилган беморларни даволаш тактикаси, COVID-19 да постстационар тромбоз профилактикаси каби масалалар ўрганилган.