Abstract:
Республикамизда рақамлаштиришни, шу жумладан соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришда кенг кўламли ишлар бошланган. Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада соғлиқни сақлаш тизимни рақамлаштиришнинг асосий моҳияти, хорижий мамлакатларнинг бу борадаги тажрибалари кўриб чиқилган. Глобал миқёсда замонавий жамиятда рақамли дунёнинг бутунлай янги ҳолати кўпинча “рақамлаштириш” тушунчаси билан изоҳланмоқда. Соғлиқни сақлашни рақамлаштиришнинг умумий мақсади – мамлакат аҳолисини максимал даражада тиббий ёрдам билан таъминлаш, яшаш шароитлари турлича бўлган, катта
129
ҳудудларда аҳолининг тарқоқ жойлашган шароитларда тиббий ёрдамни оммабоплигини таъминлашдан иборат. Мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, шунингдек тиббиётни турли йўналишларида уни жорий қилиш соғлиқни сақлаш тизими олдида турган мақсадларга эришиш учун янада кенг йўл очиб беради.