Abstract:
Сурункали гепатит В (СГВ) билан оғриган 385та болаларни комплекс текшируви асосида ичак лямблиози
32,5% холатда кузатилди. СГВ клиник синдромининг яққоллашуви лямблиоз инфекцияси активлиги билан
боғлиқлиги аниқланди. Лямблиоз ва ХГВ билан оғриган болаларда клиник ташхисотига хос белгилари бўлиб,
депигментациялар, гиперкератоз, бруксизм, тиклар ва энурез хисобланади. Етакчи биохимик синдромига
эса эндотоксемия, цитолитик ва гепатоприв синдромлар хосдир. Лямблиоз инфекцияси лаборатор ташхи-
сотида ахлатда полимераз занжирли реакция (ПЗР) усулида DNA G. Lambliaни ва ИФА усули орқали специфик
антигенни аниқлаш энг асосий усули бўлиб хисобланади. СВГ билан оғриган болаларда лямблиозни махсус
давоси юқори самарадорлиги ва хавфсизлигини хисобга олиб, Макмирор препарати орқали олиб борилди.