Abstract:
Жаҳон миқёсида бронхиал астмада ўпка гипертензиясини эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштиришда юқори самарадорликка эришишга йўналтирилган қатор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бунда, бронхиал астмада вентиляцион-перфузион бузилишларнинг психоэмоционал омиллар бошқарилиши билан ўзаро патогенетик боғлиқ жиҳатларини ўпка гипертензиясида аниқлаш, бронхиал астма бўлган беморларда ўпка гипертензияси билан биргаликда артериал гипертензиясининг (АГ) ҳам ривожланиши ва бунда адаптация жараёнида беморлар ҳаёт сифати, эндотелий дисфункцияси механизмларининг ўзаро боғлиқлигини баҳолаш, ўпка гипертензиясининг эрта диагностикаси ва авжланиб кечишини прогнозлашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади