Abstract:
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда бугунги кунда гипофиз соматотроп аденомаларида нур билан даволашнинг эрта ва кечки натижалари долзарб тиббий ва ижтимоий муаммо ҳисобланади. Акромегалия – оғир
эндокринопатия бўлиб, ўсиш гормони (ЎГ) ва инсулинга ўхшаш ўсиш омили-1 (ИЎО-1) нинг сурункали гиперсекрецияси билан намоён бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, «...акромегалиянинг тарқалиши 100 000 аҳолига 2,8 дан 13,7 гача ҳолатни ташкил қилади»1. Акромегалия билан касалланган беморларни даволашнинг уч хил усули мавжуд: хирургик, нур билан даволаш (НД) ҳамда дори моддалари билан даволаш. НДга кўрсатмалар, унинг самарадорлиги ва натижалари, НДни монотерапия ёки уни дори моддалари ва хирургик даволаш усуллари билан биргаликда қўллаш тўғрисида бир қанча қарама-қаршиликлар мавжуд. Шунинг учун соматотроп гипофиз аденомаларида нур терапиянинг қўлланилиши долзарб ҳисобланади