Abstract:
Болаларда нефротик синдромда иммундепрессантлар ва глюкокортикостероидлар билан узоқ вақт даволаш организмнинг мембраналарининг диффуз шикастланиши, овқат ҳазм қилиш тизими, жумладан ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватлари шикастланишларини келтириб чиқаради. Шу мақсадда болаларда нефротик синдромда ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ қаватидаги
патологик ўзгаришларни ўрганиш,унинг профилактикасига оид чоралар ишлаб
чиқиш муҳимдир.Мақолада нефротик синдром билан касалланган 7 ѐшдан 17
ѐшгача бўлган болаларда овқат ҳазм қилиш тизимининг морфофункционал
тавсилотлари,ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ қаватидаги яллиғланиш жараѐнларини эндоскопик белгилари чуқур таҳлил қилинган.