Abstract:
Мақолада умуртқа поғонасининг дегенератив касалликларида чуқур мушакларнинг шикастланиши патоморфологиясини аниқлаш натижалари келтирилган. Фойдаланилган материал 2019-2022 йилларда ASMI клиникасининг нейрохирургия бўлимида ўтказилган жаррохлик аралашувларнинг архив маълумотлари. Аниқланишича, умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари туфайли умуртқа поғонаси орқа юзасининг чуқур мушакларида деструктив, яллиғланиш ва фиброматоз ўзгаришларнинг ривожланиши кузатилади; мушак толалари ўрнида пайдо бўлган толали тўқималарда хондроматоз ва оссификатсион метаплазия ривожланганлиги исботланган