Abstract:
Енгил даража КИ билан касалланган беморларда коагуляцион
гемостаз кўрсаткичлари ишончли ўзгармади, бироқ ўрта оғир ва оғир
даражали КИда АҚТВ 25,5 – 39,5% га қисқариши, ПВ 24 – 37% га
қисқариши, ТВ 22,3 - 45,2% га қисқариши, INR эса 26-39% га қисқариши
кузатилди, ПТИ 35-62% га ошганлиги кузатилди. Енгил даражали КИда
фибриноген миқдори ишончли ўзгармади, ўрта оғир ва оғир даражали КИда
эса 57,6 - 80,2% га ошди. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ўрта оғир ва оғир
даражали КИда томир-тромбоцитар ва коагуляцион гемостаз барча
бўғинларида кучли гиперкоагуляция борлиги аниқланди.