Abstract:
Коронавирус инфекциясида аксарият беморларда
тромбоцитлар сони нормада бўлиб, фақатгина оғир даражали 8 та (2,3%)
беморларда тромбоцитлар миқдори камайганлиги аниқланди. Бунда
тромбоцитлар кўп парчаланиши, кўплаб тромблар ҳосил бўлганда
тромбоцитларнинг сарфланиб кетиши, дори воситаларининг ножўя таъсири
ҳисобига кузатилади. Шу билан бирга, КИда тромбоцитлар хажми ошади,
тромбоцитлар анизоцитози кузатилади, бу эса тромбоцитлар тромб ҳосил
бўлишида кўп сарфланганлиги учун қонда ёш тромбоцитлар ошганлигидан
далолат беради