Abstract:
Ушбу ишда чала ва етилиб туғилган чақалоқлар ўпкасида ривожланадиган гиалин мембрана хавфли омилларининг учраш даражаси, бир-биридан фарқи ўрганилган. Материал сифатида 2017-2021 йиллар давомида РПАМ болалар патологияси бўлимида аутопсия текширувиан ўтган ва ўпкасида гиалин мембрана аниқланган ҳолатларда онасининг клиниканамнестик таҳлили бўйича хавфли омиллари ўрганилди. Натижалар кўрсатишича, чала туғилган чақалоқлар ўпкасида гиалин мембрана ривожланишига аксарият ҳолларда асфиксия 74,5%, қоғоноқ суви
аспирацияси 43,6%, шиддатли туғриқ жараѐни 45,5% хавфли омил эканлиги
аниқланди. Етилиб туғилган болалар ўпкасида гиалин мембранаси пайдо
бўлишининг асосий хавфли омили сифатида ҳомилага она қорнидаги даврда
инфекция юқиши 69,6 %, қандли диабет касаллиги 59,3% даражали ташкил
қилди. Етилиб туғилганларда хавфли омил сифатида кейинги ўринларни
шиддатли туғруқ жараѐни (43,7%), юракнинг туғма нуқсонлари (40,6%), ўпка
гипертензияси (34,3%) даражада хавфли омил эканлиги аниқланди.