Abstract:
Катта Тиббий энциклопедияга мувофик ЧАНДИҚ атамаси «яллиғланиш жараёни ўрнида пайдо бўладиган тўкиманинг патологик тикланиш маҳсулидир. Бошқа сўз билан айтганда, чандиқ барча яллиғланиш жараёнларининг якуний натижаси бўлиб, бунда моддалар у ёки бу миқдорда йўкотилади ва бу йўкотишни физиологик тўқималар билан коплаб бўлмайди». Оксфорд изохли луғати (2017 Oxford University Press) чандиқни яра, куйиш ёки жароҳат ўрни битганидан кейин тери ёки тана тўқимасида коладиган ва толасимон бириктирувчи тўкималар билан копланадиган из деб изохлайди