Abstract:
Ҳар қандай инфекция оғир кечишида қон ивиш тизимини фаоллаштиради ва ҳимоя тизими сифатида микроорганизмлар тарқалишининг олдини олади. COVID‑19 да оғир коагулопатия,тромбоцитлар гиперактивацияси ривожланиб, патофизиологиясининг асосий омилларидан бўлган эндотелий дисфункцияси ва гиперкоагуляцияга олиб келади. Бу эса ўлимнинг асосий сабабчилари - артериал ва
веноз тромбозларни вужудга келтириб, натижада миокард инфарктлари, инсультлар, ўпка артерияси тромбоэмболиялари ривожланади