Abstract:
Клиник – функционал текширувлар ўпкани сурункали касаллиги билан хасталанган 17 ёшдан 72 ёшгача (ўртача ёш – 48,6) бўлган 115 та беморда ўтказилди. Касаллик давомийлиги ўртача 15,6 йилни ташкил этди. Ўпкани сурункали обструктив касаллигини клиник кечишини тахлил қилганимизда, касаллик даражаси оғирлашиши билан, нафақат клиник белгилар интенсивлиги ўсиб борди, балки кардиореспиратор бузилишлар даражаси ҳам ошиб бордики, бунда респиратор мушаклар чарчаш синдромининг яққол намоён бўлиши (96,3%), юрак ритми бузилишлари (76,6%), ўнг бўлмача гипертрофияси (36,2%), P-pulmonale (55,3%), ҳар хил даражадаги гипоксемия (50,0%) ҳам ошиб борди