Abstract:
Йўтал бу болалардаги нафас аъзолари касалликларининг энг кўп учрайдиган белгиларидан бири ҳисобланади. Кўпинча ота оналар шифокор маслаҳатисиз йўталга қарши препаратларни бемор болаларига бера бошлайдилар, бу эса ўз
вақтида кеч ташхис қўйиш ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Педиатрияда бу муаммо долзарб масалалардан бири ҳисобланади, чунки бола организми ва болалик давридаги касалликлар ўз хусусиятларига эга. Бундан ташқари болаларда
учровчи йўтал нафақат келиб чиқиш механизми, балки унга олиб келувчи сабаблар ҳам катталардаги йўталдан сезиларли даражада фарқ қилади