Abstract:
Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) юрак - қон томир тизимидаги энг
кенг тарқалган, ривожланиб борувчи ва нохуш оқибатларга олиб келувчи
касаллик бўлиб, беморлар госпитализациясига ҳам энг кўп сабаб бўлади.
Фремингем тадқиқодлари натижасига кўра ҳар ўн йилда СЮЕ икки бараварига
ошиб бормоқда. СЮЕ беморлар ҳаёт сифатини кескин ёмонлаштиради ва ўлим
ҳавфини 4 мартагача оширади. Беморларда йил давомидаги ўлим даражаси 15-
50%ни ташкил қилиши мумкин. СЮЕли беморларда тўсатдан ўлим ҳавфи
сурункали юрак етишмовчилиги бўлмаганларга қараганда 5 марта юқори
бўлади. СЮЕ нинг энг кўп учрайдиган сабаби юрак ишемик касаллиги (ЮИК)
бўлиб, СЮЕли беморларнинг 54-68,6%ни ташкил қилади(1,9). Миокард
инфаркти ўтказиш СЮЕ ривожланишининг асосий сабабларидан бири
ҳисобланиб, чап қоринча(ЧҚ)нинг инфарктдан кейинги ремоделланиши: чап
қоринчанинг структур-функционал қайта қурилиши ва систолик ҳамда
диастолик функцияларининг бузилиши билан характерланади. СЮЕ сурункали
буйрак касаллигини (СБК) ривожланишидаги жуда муҳим детерминантлардан
бири ҳисобланади.