Abstract:
Ҳозирги кунда болаларда нефротик синдром педиатриянинг долзарб мавзуларидан бири бўлиб, унинг ривожланиш механизмлари ва кучайиб бориш омиллари олимлар томонидан ҳар томонлама ўрганилмоқда. Мақолада болалардаги нефротик синдромни диагностикасининг замонавий ютуқларига бағишланган адабиётлар
шарҳи келтирилган. Болалардаги нефротик синдромни ўрганишлар сабабли янгича ёндашувлар пайдо бўлди, сўнгги ўн йилликлар ичида нефротик синдромни этиологияси, патогенези ва даволаш тактикаси ҳақидаги ғояларни ўзгаришга, янги даволаш технологиялари пайдо бўлиши сабабли нефротик синдромни даволаш
натижаларидан сўнг бошқа орган ва системаларда, хусусан овқат хазм қилиш трактида хам чуқур ўзгаришлар кузатилётганлигини кўрсатди.Таъкидланишича, бугунги кунда болаларда нефротик синдромни даволаш натижасида келиб чиқадиган овқат хазм қилиш трактидаги ўзгаришларни баҳолашни биринчи ўринга қўйиш,
прогноз ва иккиламчи профилактика чораларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади