Abstract:
Адабиётлар шарҳида сурункали жигар диффуз касалликларининг тарқалиши, этиологияси, жигар диффуз касалликлари этиопатогенези, геморрагик асоратлари ва уларнинг ривожланиш механизмлари батафсил келтирилган. Сурункали жигар диффуз касалликлари билан касалланган беморларнинг прогнозини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган ва умумий амалиётда кенг қўлланиладиган гемостазиологик кўрсаткичлар миқдорини текшириш натижалари тахлил қилинган.