Abstract:
Коронавирус инфекцияси асосан нафас олиш йўлларини зарарласада, охирги маълумотларга кўра COVID-19 тизимли касаллик бўлиб, нафас олиш, юрак-қон томир, ошқозон-ичак, пешоб ажратиш, неврологик, қон яратиш ва иммун тизимларни зарарлайди Иш мақсади: Сурункали гломерулонефрит ва COVID-19 да қон ва пешоб таҳлилини баҳолаш. Тадқиқот материали COVID-19 билан касалланган 200 та бемор. Текшириш усуллари: умумий қон таҳлили. COVID-19да лейкоцитоз, нейтрофилёз, лимфоцитопения даражаси коронавирус инфексиясининг ўпкани қай даражада зарарлаганлигига боғлиқ.