Abstract:
коронавирус инфекциясида антиагрегант терапия самарадорлиги ўрганилган. Тадқиқот мақсади: коронавирус инфекциясида антиагрегант терапияларининг самарадорлигини баҳолаш. Материаллар ва методлар: тадқиқотда 120 та ўрта оғир даражали коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар текширилган: 1-гуруҳда 30 та беморлар антиагрегант восита қабул қилмаган, 2-гуруҳда 30 та бемор Ацетилсалицил кислотаси, 3-гуруҳда 30 та бемор Клопидогрел ва 4-гуруҳда 30 та бемор Пигаспин қабул қилишди. Натижалар: антиагрегант воситалар қўлланилмаганда тромбоцитлар фаолияти фақатгина 1 ойдан кейин тикланди. коронавирус инфекциясида даволаш схемасига Клопидогрел ёки Ацетилсалицил кислота қўшиш 10-кундаёқ тромбоцитар гемостазнинг яхшиланишига олиб келди. Пигаспин билан даволаш гемостазиологик ўзгаришларнинг энг самарали коррекциясига олиб келди ва тромбоцитларнинг фаолияти 5-кундаёқ нормаллашди.