Abstract:
Гемотрансмиссив инфекция масалалари
замонавий трансфузиологиянинг муҳим муаммоларидан
биридир. ЖССТ тавсиясига мувофиқ, инфекцияларга
текширилмаган донорлар қони ишлатилиши ман эти-
лади. Гемотрансмиссив инфекциялар орасида TORCH
– гуруҳидаги инфекциялар (Andre J. Nahmias, 1971): Т
(Тохорlasmosis - токсоплазмоз), О (Other diseases - бошқа
инфекциялар, яъни сувчечак, ўраб олувчи темиратки,
хламидиоз, гонококкли инфекция, листериоз и б.қ.),
R (Rubella - қизилча), С (Cytomegalia - цитомегалови-
русли инфекция - ЦМВИ) ва Н (Негреs simplex – оддий
герпесни 1 ва 2 типлари чақирган инфекциялар) муҳим
ўрин эгаллайди.