Abstract:
Ўшбу мақолада бир ойгача бўлган чақалоқларнинг ўпка ичи бронх дарахти морфометрик ва умумгистологик тахлили олиб борилган. Бутун дунёда эрта неонатал ўлим кўрсаткичи глобал муаммо бўлиб ҳисобланади, айниқса бир ёшгача бўлган чақалоқларда нафас аъзоларининг касалликлари сабабли ўлим кўрсаткичи жуда кўп учрайди. Шу боисдан, бир ойгача бўлган чақалоқлар ўпка ичи бронх деворларини морфометрик ва умумгистологик тузилишларини ўрганиш нафақат патанатомлар балки даволовчи шифокорларга диагностика ва касалликни олдини олишга самарали ёрдам беради.