Abstract:
Янги туғилган чақолоқлар орасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичида етакчи ўринни
асосан нафас олиш бузилишлари эгалайди,бу асосан болалар ўлими даражасини белгилайди. Бугунги кунда болалар ўлими даражаси 1000 та тирик туғилган болаларда 15,6 % тўғри келишини инобатга олиб, бу кўрсаткич бизнинг давлатимизда ҳам юқори даражада эканлиги демографик кўрсаткичлари орасида муҳим ўрин эгалайди. Ушбу мақолада чақолоқларда бронх-ўпка тўқималари тузилиши ва функционал хусусиятлари, уларни ривожланиш даврлари
баён қилинган.