Abstract:
Ўшбу мақолада бир ойлик чақалоқларнинг трахеа ва ўпкадан ташқи ва ички бронхларининг морфологик, морфометрик ва умумгистологик тахлили олиб борилган. Бутун дунёда эрта неонатал ўлим кўрсаткичи глобал муаммо бўлиб ҳисобланади, айниқса бир ойгача бўлган чақалоқларда нафас аъзоларининг касалликлари сабабли ўлим кўрсаткичи жуда кўп учрайди. Шу сабабдан, бир ойгача бўлган чақалоқларни трахеа ва ўпкадан ташқи ва ички бронх деворларининг морфологик, морфометрик ва умумгистологик тузилишларини ўрганиш нафақат патанатомлар балки даволовчи шифокорларга касалликларни эрта ташхислаш ва касалликни олдини олишга самарали ёрдам беради.