Abstract:
Ўшбу дессертацияда бир ёшгача бўлган чақалоқларнинг трахея ва ўпкадан ташқи бронхларини морфологик, морфометрик ва умумгистологик тахлили олиб борилган. Бутун дунёда эрта неонатал ўлим кўрсаткичи глобал муаммо бўлиб ҳисобланади, айниқса бир ёшгача бўлган чақалоқларда нафас аъзоларининг касалликлари сабабли ўлим кўрсаткичи жуда кўп учрайди. Шу боисдан, бир ёшгача бўлган чақалоқларни трахея ва ўпкадан ташқи бронхлари деворларини морфологик, морфометрик ва умумгистологик тузилишларини ўрганиш нафақат патанатомлар балки даволовчи шифокорларга диагностика ва касалликни олдини олишга самарали ёрдам беради.