Abstract:
Экстракорпорал литотрипсия (ЭЛТ) сийдик найлари тошлари давоси учун кенг қўлланиладиган ноинвазив операция усулидир. Бу операция усулида катта энергияга эга бўлган зарба тўлқинлари таъсирида сийдик тошлари майда фрагментларга бўлинади ва бу фрагментлар сийдик йўллари орқали пешоб билан чиқиб кетади. ЭЛТ нинг афзалликларидан бири ноинвазивлигидир. Бирок; ЭЛТ нинг самардорлиги хдмма вакт хдм 100% булавермайди, чунки унинг самардорлиги бир қанча омилларга боғлиқ эканлиги маълум бўлди.