Abstract:
Илмий адабиётлардаги маълумотларга кўра сўнгги 10 йилликларда уролитиаз, простата хавфсиз гиперлазияси ва онкоурологик касалликларнинг учраш частотаси ортиб бормоқда. Шу билан биргаликда, бу касалликларнинг кечки даврларида аниқланиши ҳоллари кам эмаслиги аҳоли саломатлик кўрсаткичларини пасайишига сабаб бўлмоқда. Аҳоли саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, бу касалликларни эрта даврларида аниқлаш чораларини топиш долзарб муаммо бўлиб турибди.