Abstract:
Простата хавфсиз гиперплазияси (ПХГ) туфайли маълум бир беморларда детрузор фаоллиги пасайиши хисобига қолдиқ пешоб кўп бўлади ёки пешоб тутилиши рўй беради. Бундай беморларга цистостомик дренаж қўйилади. Маълум муддатдан кейин бу тоифадаги беморларни цисотстомик дренаждан халос қилиш учун ПХГ оператив давоси ўтказилади, аммо айрим беморлар операциядан кейинги даврда мустақил пешоб қила олмайдилар. Операциядан кейинги даврда пешоб кила олмайдиган беморларни олдиндан прогноз қилиш нафақат кераксиз операциядан, балки операция туфайли рўй бериши мумкин бўлган асоратлар, бемор молиявий муаммолари кабиларнинг олди олинган бўлар эди.