Abstract:
Диетотерапия таъсирида кўп беморларда гипертония касаллигининг ижобий
динамикаси кузатилди: артериал қон босими пасайди, қон зардобида липид
алмашинувининг кўрсаткичлари нормаллашди. Беморларнинг жисмоний фаоллигини
ошиши антропометрик кўрсаткичлар тана вазни, ТВИ, бел ва сон айланалари
динамикасининг яхшиланишига олиб келди.