Abstract:
Машинасозлик саноати ишлаб чиқариш воситаларини яратувчи саноатнинг асосий тармоғи бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг машинасозлик саноати жуда кўп сондаги алоҳида тармоқлар: транспорт, оғир саноат, автомобилсозлик-трактор ишлаб чиқариш ва бошқалар кўринишида намоён бўлади. Ишлаб чиқариш маҳсулотининг махсуслиги маълум даражада ишлаб чиқариш технологиясини ва бир технологик жараённи бошқасидан устунлигини белгилаб беради, бу эса асосан машинасозлик саноатининг алоҳида тармоқларида меҳнат шароити тавсифини аниқлайди. Демак оғир машинасозликнинг замонавий заводларида, транспорт машинасозлигида қуйиш ва темирчилик цехлари алоҳида жадал ривожланмоқда, уларни асбоб-ускуналар корхоналарида, авиация саноати корхоналарида, шунингдек мукаммал машинасозлик корхоналарида унча катта бўлмаган ўринни эгаллайди.