Abstract:
“Подагрик нефропатия” – терма тушунча бўлиб, подаграда буйракда-
ги ўзгаришларга айтилади. Буйракларнинг зарарланиши подаграли беморларнинг 30-
75% ҳолда учраши аниқланган. Сийдик кислотасининг буйраклар функциясига бевосита
таъсир қилишида иккита механизм борлиги тадқиқотларда келтирилган. Биринчидан,
гиперурикемия буйрак каналчалари эндотелийсининг зарарланишига ва яллиғланишига
олиб келади. Иккинчидан, гиперурикемия буйрак коптокчаларидаги гемодинамиканинг
бузилишига сабаб бўлади.