Abstract:
Дунёда онкологик касалликлар долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Сўнгги йилларда
жаҳон тиббий статистикасининг расмий маълумотларига кўра, дунёда онкологик касалликлар кўпаймоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) статистик маълумотларига кўра, «2030 йилга бориб дунёда хавфли ўсма касаллигига чалинган касаллар сони 15 миллион бўлиши мумкин, лекин онкологик касалликларда эрта ташхис қўйиш, шунингдек, жарроҳлик даволаш ва онкологик касалликларни тизимли даволашдан кейинги башоратлаш тизими ҳозирча аниқ эмас»