Abstract:
Ўпканинг бирламчи ателектази “респиратор дистресс синдром”ига кириб,
алоҳида нозологик бирлик кўринишида учрайди. Альвеолалар оралиғи тўқимаси бир-бири
билан қўшилиб кетган зич ҳолдаги тўқима ва ҳужайрали тутамлардан иборатлиги, қон
томирлари кенг ва тўлақонли, атрофига қон қуйилишлар пайдо қилган тузилишга эгалиги
кузатилади. Бирламчи ателектаз чақалоқлар ўлимидан 2-3 кун олдин ривожланган бўлса,
ўпка тўқимасида яллиғланиш ривожланганлиги кузатилади, яъни альвеолалар бўшлиғида
макрофаглар, нейтрофиллар, кўчиб тушган альвеолоцитлар аниқланади. 7-10 кун ўтгандан
кейин альтератив-пролифератив жараёнлар авж олиб ателектатик пневмонияга айланганлиги
аниқланади. Унинг оқибатида пневмосклероз, бронхоэктазлар ва бронхларнинг ретенцион
кистага айланиши кузатилади. Кўпинча ателектаз ўрнида бириктирувчи тўқима ўсиб,
склерозланиш ривожланади