Abstract:
Расмий маълумотларга кўра, сўнгги 40 йил ичида дунё
миқёсида семизликни тарқалганлиги аёллар ўртасида 2,
эркакларда эса 3 баробарга ошган, шунингдек, ҳар 10
йилликда аёлларда тана вазни индекси 0,59, эркакларда
0,63 кг/м2 га ошмоқда. Семизлик ривожланишига генетик
мойиллик, нотўғри овқатланиш, гиподинамия, артериал
гипертензия (АГ), стресс, дисгормонал ўзгаришлар, жумладан аёлларда эстерогенлар етишмовчилиги ва тестостерон миқдорини ортиши сабаб бўлади.