Abstract:
Мақолада метаболик синдром ва семизликнинг тарқалиши, сабаблари ва ривожланишининг
замонавий асослари келтирилган. Шу билан бирга, ушбу патологик ҳолатнинг кандай
касалликлар ва асоратларга олиб келишининг таҳлили кўрсатилган. Семизлик мустақил ёки
бирон бир касалликнинг клиник кўриниши шаклида намоён бўлиб, у метаболик бузилишлар
орқали турли юрак-қон томир ва буйрак касалликларига сабаб бўлади. Шунингдек, артроз,
подагра, глюкозага толерантликни бузилиши, 2 турдаги қандли диабет (ҚД), ўт-тош касаллиги,
оёқ веналарини варикоз кенгайиши, айрим онкологик касалликларни кўпайиши кабилар ҳам
семизлик билан коморбид ҳолда кечиши исботланган. Бу патологиялар беморларнинг клиникфункционал ҳолати ва ҳаёт сифатини кескин пасайтиради. Шу муносабат билан, бугунги кунда
семизлик ва метаболик синдромга қарши курашиш, унинг самарали даволаш ҳамда
профилактика усулларини такомиллаштириш, касалликни кечиши ва ривожланиб боришини
англатувчи молекуляр-биологик ва генетик маркерларни аниқлаш, семизликда нишон аъзолари
шикастланишини ўрганиш тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Калитли сўзлар: метаболик синдром, семизлик, генетик мойиллик, нотўғри овқатланиш,
гиподинамия, артериал гипертензия, дисгормонал ўзгаришлар, аёллар, эстерогенлар.