Abstract:
Суд-тиббий экспертиза - соғлиқни сақлаш тизимининг ихтисослаштирилган тармоқларидан бири. Унинг фаолият йўналиши бошқа соҳалардан ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Жумладан, суд-тиббий экспертиза хизмати
соғлиқни сақлаш муассасалари қаторига киргани ҳолда жиноий ва фуқаролик ишларини суриштириш, тергов қилиш ва суд жараёнида вужудга келадиган тиббий-биологик масалаларни суд-тиббий экспертизалар ўтказиш орқали ҳал этади