Abstract:
Интернет тармоғи жуда тез суръатда ўсиб бормокда, шунинг учун юз миллиардлаб веб-саҳифалар ва юз миллионлаб файллар орасидан керакли маълумотни топиб олиш қийин муаммо бўлиб қолмоқда. Интернетда маьлумотларни излашнинг уч асосий усули мавжуд бўлиб булар: 1.Веб саҳифа манзили орқали. Бу усул кидирувнинг энг тезкор усулидир, лекин бу усулдан фақат саҳифа ёки файлнинг аник манзилини билгандагина фойдаланиш мумкин 2. Гипермурожаатлар оркали ҳаракатланиш. Бу усул нисбатан қулайроқ излаш усули ҳисобланади, агарки қидирилаётган ҳужжат (ёки маълумот) маъно жиҳатидан жорий саҳифага яқинрок бўлса. 3. Қидирув тизимларига мурожаат қилиш. Гипермурожаатлар оркали
излашда интернет тармоғининг ахборот муҳитида узоқ ва чексиз бир саҳифадан бошқасига ўтиб "саёҳат" қилиб юриш мумкин ва дунё бўйлаб кўп миллионлаб веб саҳифалар борлигини эътиборга олсак, керакли маълумотни топиш эҳтимоли қанчалик камлиги англаш қийин эмас. Бундай ҳолларда махсус қидирув тизимларидан фойдаланилади. Қидирув серверларининг манзиллари интернетда ишлайдиган ҳар бир фойдаланувчига жуда таниш. Улар: yandex, google, rambler, yahoo, msn ва бошқалар.