Abstract:
Ушбу мақолада гўдакликнинг олти ойлик давридаги трахеа ва
бронхлар девори тўқима тўзилмаларининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини
тахлили келтирилган. Текширув Республика паталогик анатомия марказида 2020-2022
йил келган олти ойгача бўлган гўдаклар мурдаси устида олиб борилди. Гўдаклар бир ойлик
давридан, 6 ойгача даврда қопловчи эпителийси кўп қаторлидан бир қаватлиги, хусусий
пластинкаси шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан шаклланаётган тўқимага, тоғай
халқалари сийрак хондроидли ва ҳужайрали тузилишдан майда ҳужайрали зич
хондроматоз тўқимага айланиб бориши исботланди