Abstract:
Ушбу мақолада беморларда психосоматик ва соматопсихик
бузилишларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, психосоматик
касалликнинг юзага келиши, кечиши ва даволанишида психологик омилларнинг
ўрни, тиббиёт муассасаларида беморни даволаш жараёнига психологик
хизматни татбиқ этиш зарурати ёритиб берилган.