Abstract:
Анкилозланувчи спондилоартрит (АС) – спондилоартритлар гуруҳига
кирувчи сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, чаноқ-ёнбош бўғимларини ва/ёки умуртқа
поғонасини зарарланиши билан характерланиб, анкилозга олиб келади, ҳамда патологик
жараёнга энтезислар ва периферик бўғимларни жалб этади [1]. Кўпроқ ёш эркакларда учраб,
вақтинчалик иш қобилиятининг йуқолишига олиб келади [2]. Анкилозланувчи
спондилоартритнинг генетик детерминизми аниқланган: 90 % беморларда гистологик мос
келувчи HLA-B27 антиген мавжуд бўлиб, у популяциянинг 5-8% да учрайди [1, 3].