Abstract:
Ушбу мақолада Scopus, PubMed, Science Direct ва бошқа сайтларда қайд этилган,
шунингдек, маҳаллий ва хорижий мақолаларда қайт қилинган охирги ўн йилликдаги (2012
ва 2022 йиллардаги) илмий манбаларда келтирилган овқатланиш ҳолати ва унинг
бузилиши натижасида юзага келадиган ўзгаришлар мушоҳада қилинган. Олинган
натижаларнинг таҳлилидан кўриниб турибдики, аҳолиниинг турли қатламлари орасида
овқатланиш тартиб ва овқатланиш сифатининг бузилиши, уларнинг таркибидаги
оқсиллар, ѐғлар, карбонсувлар, минерал ва витаминларнинг издан чиқиши, ўсувчи
организмда нафақат темир танқислик камқонлик касаллиги ва унинг асоратлари
натижасида юзага келадиган ўзгаришларнинг издан чиқишига олиб келади. Касалликнинг
олдини олишда асосан кунлик овқатланиш рациониининг таркибидаги макро ва
миронутриентларнинг физиологик меъѐрларни таъминлаш орқали амалга ошириш
манбаларни келтирилган.