Abstract:
Бўғим синдроми билан кечувчи ревматологик касалликлардан бири бўлган
анкизловчи спондилоартрит (АС) функционал мухим бўғимларнинг зарарланиши билан кечади, бу эса айниқса, ўрта ва ундан кичик ёшдаги беморлар орасида ногиронликка сабаб бўлиб, ижтимоий долзарб муоммони юзага келтиради. Маълумки, АС бўғим синдромини келиб чиқиши тоғай хамда суяк тўқимасининг ривожланиб борувчи деструкцияси билан кечувчи умурқа поғонаси бўғимларнинг зарарланиши билан боғлиқ бўлади. Лекин, шу билан бирга турғун деформация шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган пай ва мушакларнинг зарарланиши хам кузатилади. Бинобарин, бундай зарарланиш бўғимда харакат чекланишидан тортиб, то анкилозгача олиб келиши натижасида беморларнинг хаёт сифати сезиларли даражада пасаяди. Шунинг учун, умуртқа тузилмаси ва бўғимларнинг функционал бузилишларини фаол профилактикасини олиб бориш АСли беморларни даволашнинг муҳим жихатларидан бири саналади