Abstract:
Нажасда зонулинни аниқлаш турли касалликларда ичак деворининг ўтказувчанлигини ошириш белгиси сифатида баҳоланади. Ичак тўсиғи инсон танасида муҳим рол ўйнайди: организмнинг ички муҳитини ташқи агрессив экологик омиллардан ҳимоя қилади, ичакдан токсинлар ва патоген агентларнинг сўрилишини олдини олади; озуқа моддалари, из элементлари, суюқликларни ташишни таъминлайди; иммун ва эндокрин тизимларни тартибга солишда иштирок этади