Abstract:
Тиббиёт талабаларни ўқитиш тайёрлаш жараёнида "электрон
лаборатория" курсининг жорий этилиши талабаларнинг бирламчи тиббий
ёрдамда тиббий фаолиятга тайёргарлигини оширади ва мустаҳкамлайди.
Талабалар ўз ишига янада ишончли ва тайёр бўлишлари билан уларнинг
ўқиш ва касбий фаолиятга бўлган мотивацияси ҳам ошади. Шунинг учун,
айниқса, республикамиз тиббиёт институтларида электрон ресурслар билан
ишлаш бўйича ўқув курсларини ривожлантириш ва такомиллаштириш жуда
муҳимдир.