Abstract:
Ҳозирги кунда, дунё бўйича эхинококкоз касаллиги ҳайвонлар ва одамлар орасида глобал тарзда тарқалган касаллик бўлиб, жуда муҳим эпизоотологик ва эпидемиологик аҳамият касб этувчи, ахоли иқтисодиётига жиддий таъсир қилувчи касаллик ҳисобланади. Ушбу мақолада эхинококкоз касаллигининг қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, уй ҳайвонлари ва аҳоли ўртасида тарқалганлик даражасини илмий адабиётларда келтирилган маълумотлар асосида таҳлил қилиб чиқилди. Республикамизда ҳайвонларнинг эхинококкозига қарши вакцина яратилган лекин, хозирги кунда қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларини эмлаш йўлга қўйилмаган„
Аҳоли орасида касалликнинг эрта ташхислаш, серологик текширишлар, олдини олиш чора-тадбирлари ва дори-дармонлар билан даволанишга бағишланган илмий изланишлар етарлича олиб борилмаган