Abstract:
Сўнги пайтларда кардиоренал континиум доирасида юрак
етишмовчилиги сурункали буйрак касаллиги билан биргаликда кечишига
катта эьтибор берилмоқда. Ушбу синдром ривожланишида буйраклар мухим
роль ўйнайди. Касалликни башорат қилиш ва даволаш динамикасида
омилларни ўрганиш муҳим ҳисобланади. Қуйида кардиоренал синдромнинг
ривожланишининг асосий патофизиологик механизмлари, диагностик
маркерлари ҳамда даволашнинг жаҳон тажрибаларига таянган янгича
ёндашув усуллари келтириб ўтилди.