Abstract:
2020-2022 йилларда “Салар” аэростанцияси механик тозалаш қурилмаларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича текширишлар олиб борилди. Текшириш учун ҳар ойда (1-3 л) механик тозалаш иншоотларидан олдин ва механик тозалаш иншоотларидан сўнг наъмуналар олинди. Натижалар шуни кўрсатдики, “Салар” аэрастанциясида тозаланмаган оқава сув таркибида асосан аскарида, қилбош, гижжа, острица, пакана гижжа, тениид учрайди.